Тошкентда МЧЖ раҳбари 80 млн сўм ноқонуний даромад олганликда айбланди

Жамият 03 Ноябрь 2015 1762

Тошкент шаҳридаги МЧДлардан бирининг раҳбари Даврон Ҳамидов 80 млн сўм даромад қилганликда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги Val Dal Avto Servis МЧЖ раҳбари сифатида ишлаб келган Ҳамидов назорат қилинмайдиган 80 млн сўмлик даромад олиб, уларни ҳужжатларда акс эттирмаган. Бу ҳолат текширув чоғида маълум бўлди.

Бундан ташқари, у шериклари билан ноқонуний йўллар билан спиртли ичимликлар тайёрлаб, сотувга чиқаргани маълум бўлди.
Суд қарори билан унга тегишли жазо тайинланди.

Кўпроқ янгиликлар