Туркия ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари сиёсий нашрлардан бири Nokta газетасининг икки муҳарририни ҳукуматга қарши қўзғалон кўтариш кайфиятини тарғиб этгани учун қўлга олишди. Бу ҳақда нашр сайти хабар бермоқда.

Бунга мамлакатда ўтган сўнгги сайловларга бағишлаб нашрнинг муқовасида келтирилган сўзлар ва суратлар сабаб бўлган. Унда Туркиядаги сайлов натижалари мамлакатда фуқаролар уруши бошланишига сабаб бўлиши ҳақида ёзилган.

Расмий равишда нашрнинг бош муҳаррири Цевхер Гувен ва янгиликлар муҳаррири Мурат Капан ҳибсга олинган.

Журналистлар полиция ходимлари нашрнинг сўнгги сонининг барча ададини мусодара қилишга ордер олгач, ҳибсга олинган. Нашр сайти Туркия ҳудудида ёпиб қўйилган.