Украина инфратузилма вазирлиги қонунчиликни Европа Иттифоқи меъёрларига мослаштириш учун автотранспорт техник ҳолатини мажбурий равишда текширишни амалиётга киритишни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Енгил машина ва тиркамаларни техник кўрикдан ўтказишни 2019 йилдан, мотоцикл техникасини 2022 йилдан, халқаро синфдаги автобусларни 2017 йилдан, халқаро синфдаги юк машиналари ва тиркамаларни жорий йилдан бошлаш режалаштирилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан транспорт воситасининг фойдаланишга яроқлигини текширишнинг янги тизими, хусусан техник хизмат кўрсатиш станциясининг ўтказилган текширув учун жавобгарлиги киритилади.

Ишлаб чиқарувчининг кафолат даврида автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни исталган таъмирлаш марказида ишлаб чиқарувчи талабларига мувофиқ равишда бажриш мумкин бўлади.

Қайд этилишича, Украинада 2011 йилда тижорат мақсадларида ишлатилмайдиган енгил автомобилларнинг мажбурий техник қўриги бекор қилинган эди. Бу чора автоташувлар соҳасида давлатнинг ҳаддан катта аралашувини бартараф этиш мақсадида амалга оширилган.