S7 гуруҳи («Сибирь» ва «Глобус» авиакомпаниялари бирлашуви) асосчиси ва бош директори Владислав Филев «Трансаэро» авиакопманиясининг назорат пакетини қўлга киритиши мумкин бўлган номзодлар қаторидан чиқди. Бу ҳақда унинг ҳамкори Наталья Филева маълум қилган.

Унинг айтишича, S7 билан шу масалада мулоқот ўрнатган “Трансаэро”нинг энг йирик акционери Александр Плешаков еталрли даражада акция пакетига эга эмас. Шунингдек, “Трансаэро” билан боғлиқ муаммолар бу савдонинг амалга ошмаслигига сабаб бўлди.

20 октябрь куни томонлар (Александр Плешаков ва Владислав Филев) компаниянинг 51 фоиз акцияси сотилиши бўйича келишув бошлаганди.

Қайд этиш керакки "Трансаэро" банкротлик ёқасида турибди (қарзлари 250 млрд рублдан ортиқ). "Аэрофлот" 2 сентябрда "Трансаэро"нинг 75%+1 та акциясини сотиб олган ва авиакомпания йўловчилари олдида барча мажбуриятларни бажариш жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Россия ҳукумати 1 октябрда "Трансаэро" авиакомпаниясини банкрот деб тан олиниши ҳақида қарор чиқарган.