Хитой инвесторлари Vertu люкс смартфонлари ишлаб чиқарувчи EQT инвесткомпаниясини сотиб олди, деб хабар бермоқда Financial Times.

Маълумотларга кўра, компанияни Godin Holdings Гонконг фонди сотиб олган. Шу муносабат билан компаниянинг айни дамдаги ижрочи директори Массимилиано Поглиани ўз эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Vertu ҳам, EQT ҳам шартнома шартлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Vertu ўз фаолиятини Англиянинг Хэмпширдаги штаб-квартирасида давом эттираверади. Унинг ходимлари сонини 450 нафар киши ташкил этади.

EQT Vertu ни 2012 йилда Nokia компаниясидан 200 млн евро эвазига сотиб олганди.