Хитой ҳукумати 2022 йилда Қишки олимпиада ўйинлари ўтказиладиган Чжанцзякоу (Хэбэй провинцияси, Шимолий Хитой) шаҳар округи билан Пекинни боғлайдиган тезюрар магистрал қурилиши лойиҳасини тасдиқлади.

Мазкур шаҳарда Тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитасининг 3 ноябрь куни эълон қилган маълумотига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 58,41 млрд юан (тахминан $9,22 млрд)ни ташкил этади. 174 километр масофани ташкил этадиган темир йўл тармоғида 10 станция ишга туширилиб, унинг қурилиши 4,5 йил вақтни талаб қилади.

Поездларнинг ҳаракат тезлиги эса соатига 250 километрни ташкил этади. Ҳукумат ҳисоб-китобига кўра, янги тезюрар магистрал орқали йилига 60 миллион киши ташилади.
2015 йилнинг июль ойида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Халқаро олимпиа қўмитаси сессиясида Қишки Олимпиада-2022 ўйинлари Пекин ва Чжанцзякоу шаҳарларида ўтказилиши тасдиқланган эди.