Хитой мудофаа вазири АҚШлик ҳамкасби билан мулоқоти чоғида Жанубий Хитой денгизидаги Хитой фаолияти фақат гуманитар ёрдам ва навигацион масалаларга қаратилган бўлиб, мамлакат ўз суверенитетини доим сақлаб қолади, деб маълум қилган. Бу ҳақда АҚШ вазирлигининг юқори мартабали вакили маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер ва Хитой мудофаа вазири Малайзия пойтахтида учрашишди ва киберҳужум ва Жанубий Хитой денгизидаги сунъий орол ҳақда гаплашиб олишди.

Хитойлик бош вазир шуни маълум қилдики, Хитойнинг ҳаракатлари ўзга мамлакатларга берилажак ёрдамга қаратилган. У, шунингдек, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш ҳам муҳим масала эканлигини таъкидлаб ўтган.