“Шапала” номли шиддатли циклон ўтган тунда Ямандан ўтди, деб хабар берди ҳукумат вакили Фарҳод Кифойин. Унинг сўзларига қараганда, бир қатор туманларда тошқинлар кузатилган, кўплаб одамлар қурбон бўлган.
“Улкан зарар келтирилди, биз айниқса қурбон бўлган инсонлардан чуқур қайғудамиз”, - деди у.

Кифойин табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бўйича ҳукумат комиссияси аъзосидир. Унинг сўзларига қараганда, комиссия эндигина иш бошлаган бўлиб, ҳали қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумотлар келтира олмайди.