Япониянинг Ибараки префектурасидаги Камису шаҳрида жойлашган Mitsubishi Gas Chemical компаниясига тегишли “Касима” заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш хизмати маълумотларига асосланган ҳолда NHK телеканали хабар берди.

Компания маълумотига кўра, заводнинг шимолий қисмида водород перексидини ишлаб чиқариш учун ускуналар жойлашган бўлган. Компания мутахассислари атмосферага зарарли моддалар чиқишидан хавотирланишга асос йўқлигини маълум қилди.
Ҳодисадан жабрланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Завод яқинидаги уйларда яшовчиларнинг гувоҳлик беришича, портлаш шу қадар кучли бўлганки, ойналар зириллаб кетган. Ҳодиса жойида ўт ўчириш қисмлари фаолият кўрсатмоқда. Компания портлаш сабабларини аниқлаштирмоқда.
“Касима” заводи 1977 йилда қурилган бўлиб, 350 минг метр майдонда жойлашган. У йилига 100 минг тонна водород перексиди ва 120 минг тонна поликарбонат қатрони ишлаб чиқариш салоҳиятига эга дунёдаги энг йирик заводлардан бири ҳисобланади.