Зангиоталик шахс унга дакки берган қўшнисидан “ўч олиш” мақсадида унинг машинасини ўғирлаб кетиб, мастлиги боис ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси ёзмоқда.

1974 йили туғилган Альберт Гилфанов кўпдан буён иш тополмай юриб, ахийри ичкиликка муккасидан кетди. Бунинг натижасида унинг оиласида ҳам муаммолар келиб чиқадиган бўлди.

Бир куни у маст ҳолда уйга қайтаётганида ёши каттароқ қўшниси Баҳодир унга дакки бериб, “қачонгача бунақа ичиб юрасан” қабилида гапирди. Бундан жаҳли чиққан Гилфанов Баҳодирдан “ўч” олишга қарор қилди.

Шу ернинг ўзида Баҳодир машинасини сафарга ҳозирлаб, қиздираётган эди. Гилфанов дарров машинага ўтириб, уни ҳайдаб кетди. Баҳодир йўловчи машинани тўхтатиб, унинг ортидан қува кетган.

Маст аҳволдаги Гилфанов тез орада бошқарувни қўлдан бой бериб, йўл четидаги тут дарахтига урилган.
Айни пайтда машинага келтирилган зарарни ўтай олмаган Альберт Гилфанов суд олдида жавоб бермоқда.