“Ўзбекэнерго” АЖ Жиззах ва Ангренда янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйди. Бу ҳақда 28 октябрь куни бўлиб ўтган IX Халқаро саноат ярмаркаси чоғида маълум қилинди.

Ярмарка доирасида жамиятнинг Жиззах ва Ангрен эркин саноат зоналарида ташкил қилинган янги ишлаб чиқариш корхоналарининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Жумладан, Ангренда изоляторлар ва арматура ишлаб чиқарувчи “Арматура-изолятор заводи” МЧЖ қўшма корхонаси, Жиззахда эса энергия тежовчи ёруғлик-диодли лампалар ишлаб чиқарувчи Yorqin сhiroqlar МЧЖ қўшма корхонаси ташкил қилингани ҳақида ахборот берилди.

“Ўзбекэнерго” мутахассислари тадбир давомида ишлаб чиқарилиши янги йўлга қўйилган маҳсулотнинг устунлик жиҳатлари билан барча иштирокчиларни атрофлича таништириб чиқишди.