2020 йилдан Россия мудофаа вазирлиги мобил атом энергия станциялари билан таъминланади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Кичик ҳажмли атом энергияси манбаининг намунавий нусхаси 2020 йилга қадар ишлаб чиқилади, деб маълумот берди дастур интегратори, “Инновацион лойиҳалар инжиниринг компанияси” бош директори Юрий Конюшко.

“Мудофаа вазирлиги кичик ҳажмдаги атом станциялари лойиҳасини ишлаб чиқишга кўрсатма берди, - деди у. – Лойиҳа илмий-тадқиқот иши босқичида турибди”.