Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган Airbus A321 авиалайнери учувчилари техник муаммоларни ўзаро муҳокама этишмаган. Бу ҳақда ҳалокатга учраган A321 самолётининг “қора қутиси”дан олинган маълумотларга асосланиб, The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, учувчилар самолётни ҳалокатга олиб келган техник носозликлар ҳақида билишмаган.

Агентлик суҳбатдошининг маълум қилишича, учувчиларнинг диспетчер билан суҳбатидан шуни англаш мумкинки, “авиалайнер радарлардан йўқолишидан тўрт дақиқа олдин вазият доимгидек мўътадил бўлган”.