АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи Лукас Унгер ўзининг севгилиси Карли Лейфкеснинг қўлини сўрашнинг ажойиб йўлини ўйлаб топди. Ошиқ қизга тош ўрнига ўзининг тиши ўрнатилган никоҳ узуги совға қилди.

Лукас ва Карли Канадада бўлиб ўтган мусиқа фестивалларининг бирида танишиб қолишганди. У ота-онасидан болалигида тушган тишларидан бирини жўнатишини сўради ва уни никоҳ узугининг тоши ўрнига ўрнаттирди.

«Мунажжимлар башоратига кўра менинг тошим — олмос. Аммо у менга муҳаббатни исботи сифатида керак эмас. Лукас Канададан мен учун келганидаёқ ўзининг ҳиссиётларини кўрсатиб бера олган», – дея таъкидлади қиз.