«Пари Сен-Жермен» жамоаси вингери Анхель Ди Мария ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи, 4-турида «Реал»га қарши кечган баҳсдан сўнг (0:1) журналистлар билан гаплашди.

«Биз мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик. Биттагина хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик.

Бугун «Реал»дан 10 марта кучли ўйнадик. Шу руҳда давом этишимиз керак. Бу жамоа катта натижаларга эришади. Чемпионлар лигаси оғир ва узоқ давом этадиган мусобақа», – дейди Ди Мария Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, футболчилик фаолиятини "Бенфика"да бошлаган Ди Мария 2010 йилдан 2014 йилгача "Реал" сафида ўйнаган ва 4 мавсумда 22та гол урган. Кейинги мавсумни Англияда, "МЮ" сафида ўтказган футболчи 2015 йилнинг ёзида ПСЖга келиб қўшилди. У янги жамоасининг етакчиларидан бирига айланган.