Bentley автомобиль бренди томонидан ишлаб чиқилган The Inspirator дастури инсон ҳиссиётларини баҳолаб, унга монанд автомобиль танлашга ёрдам беради, деб хабар бермоқда The Verge нашри.

Bentley iOS операцион тизими негизида харидор учун Bentley Bentayaga SUV автомобилининг энг яхши комлектациясини танлашга ёрдам берадиган дастур ишлаб чиқди. Дастур фойдаланувчи турли мавзуларда видео томоша қилганда унинг юзини сканер қилиб, сўнгра унинг қайси ноодатий лавҳаларга кўпроқ эътибор қаратганини аниқлайди. Ва ниҳоят, дастур фойдаланувчи ҳиссиётларига мос келувчи Bentayaga комплектацияси – ғилдирак, ранг, матоларни кўрсатади.

Ҳозир дастур фақатгина Bentayaga комплектациясини аниқлай олади, келажакда у Bentley’нинг бошқа автомобилларини сотиб олмоқчи бўлган харидорларга мослаштирилади.

Аввалроқ бундай технология Uniqlo тармоғи дўконларида кийим танлашда ёрдам берган.