Бенземанинг адвокати: Мижозим Вальбуэнага таҳдид қилингани бўйича ишга алоқадор эмас

Спорт 04 Ноябрь 2015 1341

Матье Вальбуэнага тама қилишдан гумон қилиниб, қамоққа олинган Карим Бенземанинг адвокати Сильвен Кормье ўз мижози бўйича нотўғри шубҳага боришаётгани ҳақида айтиб ўтди.

"Карим бу ишга заррача ҳам алоқадор эмас. У ўзи тушиб қолган бу вазиятдан чиқишни кутмоқда. У терговчиларнинг барча саволларига жавоб қайтаради", дейди адвокат Le Parisien нашрига.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда жароҳатини даволаш билан банд бўлиб турган, Франция терма жамоаси ва "Реал" жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема бугун Версалда ўзининг терма жамоадоши Матье Вальбуэнага таҳдид қилганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Бенземани Вальбуэнадан унинг интим видеоларини ошкор этмаслик учун пул талаб қилганларга уларнинг талабини бажаришни маслаҳат берганликда гумон қилишган.

Бироз олдинроқ, франциялик бошқа футболчи, Жибриль Сиссе шу иш бўйича гумондор сифатида қўлга олинганди. Сиссенинг айби йўқлиги исботлангач, 13 октябрь куни озодликка чиқарилган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар