1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳиятига бағишланган ролик Bloomberg TV орқали трансляция қилинмоқда. У кунига 3 марта эфирга чиқади.
Трансляция 15 ноябрга қадар давом этади.

Реклама ролиги Давлат рақобат қўмитаси ёрдамида 5-6 ноябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Халқаро инвестицион форумга тайёргарлик доирасида тайёрланди. Унда йирик халқаро молиявий институтлар, шунингдек, Жанубий Корея, Япония, Германия, АҚШ, ХХР, Буюк Британия, Швейцария, Сингапур ва бошқа давлатлар етакчи компаниялари вакиллари иштирок этади.