Яманда сешанба куни содир бўлган шиддатли “Шапала” циклони оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 34 киши жароҳат олди. Бу ҳақда БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар қилди.

Ҳисоб-китобларга қараганда, табиий офат оқибатида 1.1 млн яманликлар турли даражада азият чеккан. “Биринчи хабарлар жиддий тошқинлар содир бўлганини кўрсатади. Улар мамлакатнинг бешинчи энг йирик шаҳри ал-Муқаллада ҳам кузатилган”, - маълум қилинади ҳисоботда. Дастлабки қурбонлар ҳақида хабарлар Сокотра оролидан олинди.

У ерда 3 киши ҳалок бўлди, 9 киши жароҳат олди. Ал-Муқаллада эса 25 киши жароҳатланди. БМТ маълумотларига қараганда, қирғоқбўйи туманларини 40 минг киши тарк этишга мажбур бўлган, 400дан ортиқ уйлар вайрон бўлган ёки зарар кўрган.