Чемпионлар Лигаси, А гуруҳи: “Реал” “ПСЖ”ни минимал устунлик билан, “Шахтёр” эса “Мальмё”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт 04 Ноябрь 2015 3373

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида А гуруҳида навбатдаги 2 учрашув бўлиб ўтди.

Биринчи учрашувда Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “ПСЖ”ни 1:0 ҳисобида ютди.

Парижликлар жорий Чемпионлар Лигасидаги биринчи тўпларини ўтказиб юборишди: учрашувдаги ягона тўпни Начо 35-дақиқада ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Шу тариқа “қироллик клуби” 10 очко тўплаб, мусобақанинг плей-офф босқичида иштирок этишни ўзига таъминлаб қўйди.  

Чемпионлар Лигаси, А гуруҳи, 4-тур

Реал (Мадрид) – ПСЖ (Париж) – 1:0

Голлар: Начо, 35 (1:0). 

Параллел учрашувда Украинанинг “Шахтёр” клуби Швециянинг “Мальмё” клубини ўз майдонида кутиб олди ҳамда Александр Гладкий, Дарио Срна, Эдуардо ва Алекс Тейшейранинг тўплари эвазига 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

 

Шахтёр (Донецк) – Мальмё (Мальмё) – 4:0

Голлар: Гладкий, 29 (1:0); Срна, 48 (2:0, пен); Эдуардо, 55 (3:0); Тейшейра, 73 (4:0).

Четлатиш: Арнасон, 89 (Мальмё) 

4-турдан кейин А гуруҳидаги мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. “Реал” — 10 очко; 2. “ПСЖ” — 7; 3. “Шахтёр” — 3; 4. “Мальмё” — 3.

Кўпроқ янгиликлар