ЕЧЛ, D гуруҳи: “Манчестер Сити” “Севилья”ни енгди, “Боруссия” “Ювентус” билан дуранг ўйнади

Спорт 04 Ноябрь 2015 2072

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида D гуруҳидан ўрин олган биринчи учрашувда “Манчестер Сити” меҳмонда “Севилья”ни мағлуб этди. “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтган учрашув “шаҳарликларнинг” 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбон жамоа сафида Бенуа Тремулинас, меҳмонлар сафида эса Раҳим Стерлинг, Фернандиньо ва Вильфрид Бони ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди.

 

Чемпионлар Лигаси, D гуруҳ, 4-тур

Севилья (Севилья) – Манчестер Сити (Манчестер) – 1:3

Голлар: Стерлинг, 8 (0:1); Фернандиньо, 11 (0:2); Тремулинас, 25 (1:2); Бони, 36 (1:3). 

Гуруҳдаги 2-учрашувда Мёнхенгладбахнинг “Боруссия» клуби ўз майдонида “Ювентус” билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди. Фабиан Жонсоннинг голига Штефан Лихтштайнер аниқ зарба билан жавоб берди.

53-дақиқада туринликлар Эрнанеснинг майдондан четлатиши эвазига камчилик бўлиб ўйнашларига тўғри келади.

Боруссия (Мёнхенгладбах) – Ювентус (Турин) – 1:1

Голлар: Жонсон, 18 (1:0); Лихтштайнер, 44 (1:1).

Четлатиш: Эрнанес, 53 (Ювентус) 

4-турдан кейин D гуруҳидаги мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. «Манчестер Сити» — 9 очко; 2. «Ювентус» — 8; 3. «Севилья» — 3; 4. «Боруссия» М — 2.

Кўпроқ янгиликлар