Шу сешанба куни ўтказилган Кентукки штати ҳокимлиги учун сайловлар Демократлар партияси учун омадсиз кечди. Улар 44 йил ичида биринчи марта сайловларда Республикачилар партиясига ютқизиб қўйишди.

Сайловда бизнесмен Мэтт Бевин ғалаба қозонди. Унинг рақобатчиси, демократ Жек Конуэй 2 муддат давомида бош прокурор лавозимини эгаллаб турган эди.
Ҳозирча сайловларнинг расмий натижалари эълон қилинмади, лекин маҳаллий матбуот Бевиннинг ғалабасига шубҳа қилмаяпти.

АР агентлигининг маълум қилишича, бу кейинги йил ўтадиган президентлик сайловлари олдидан демократларга берилган бир “сигнал” бўлди.