Массачусетс технологик университети ахборот технологиялари ва сунъий интеллект лабораторияси тадқиқотчилари дронларга 50 км/соат тезликда тўсиқларни четлаб ўтиш имконини берувчи тизимни яратишди. Бу ҳақда лаборатория сайтида хабар қилинди.

Тизимда жойни сканердан ўтказиб, унинг 3D харитасини яратишга мўлжалланган лидарга эга эмас. У тўсиқларни таниш алгоритмидан фойдаланади. Бунинг учун дроннинг ҳар бир қанотига махсус камералар ўрнатилган.
“Лидар узаткичлари кичик масофаларга парвоз қилиш учун ортиқ даражада оғирдир, атрофнинг хариталарини тузиш ҳам кўп вақт олади.

Агар биз тезкор, маконда мўлжал оладиган дронлар қуришни истасак, унда тезкор алгоритм ишлаб чиқишимиз лозим”, - деди MIT профессори Русс Тедрейк билан тизимни ишлаб чиққан талаба Эндрю Барри.
Дрон ясалган деталларнинг умумий нархи 1.7 минг долларни ташкил қилди.