Элёр Ҳошимов давлат фильмлари билан хусусий киностудиялар маҳсулоти ўртасидаги фарқни айтди

Маданият 04 Ноябрь 2015 2835

Ўзбекистонлик режиссёр Элёр Ҳошимов “Даракчи” газетасига берган интервьюсида давлат буюртмасига асосан олинаётган картиналар билан хусусий фильмларни нималар фарқлаб туришини айтди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда, 22 октябрь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида режиссёрнинг “Балли, Камолиддин!” бадиий фильми тақдимоти бўлиб ўтди. “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан туширилган бу фильм Ҳошимов ишлаган биринчи давлат фильми бўлди: шу пайтгача у хусусий фильмлари билан машҳур эди.

“Иккаласининг (яъни давлат фильмлари ва хусусий фильмлар) орасида ер билан осмонча фарқ бор экан. Давлат фильмини суратга олишдаги шарт-шароитлар ҳавас қиларлик даражада. Масалан, хусусий киностудияда ишлаганда рассом, декатор, профессионал пардозчи ва албатта катта бюджетсиз ишлаймиз. Давлат киностудиясида эса бу қулайликларнинг бари мужассам. Натижада ҳамм ўз иши билан банд бўлади. Хусусий кинодагидек режиссёр фильм директорига айланиб қолмайди”, - деди у.

Журналистнинг “шу вақтга қадар суратга олган бешта хусусий фильмингизни биргина “Балли, Камолиддин!” кинокартинаси тош босибди-да?”, деган саволига жавобан режиссёр “Тўппа-тўғри!”, деб жавоб берди.

“Хусусий фильмларим поғона вазифасини ўтади, - тан олди киночи. – Баъзи устоз режиссёрлар “ёш режиссёрлар айниган...” каби танқидий фикрларни билдиришади. Лекин улар ҳам ёшбўлган-ку! Улардан аввалга режиссёр ҳам ёшларга йўл берган”.

Кўпроқ янгиликлар