Дубайнинг Emirates Airline компаниясига тегишли икки йирик Airbus A380 самолётларининг ташқи юзасига United World Wildlife хайрия акцияси доирасида йиртқич жониворлар тасвирлари туширилди. Бу ҳақда Emirates 24/7 портали хабар берди.

Самолётлардан бирининг бортига таҳдид остидаги 6 турдаги жонивор тасвири чизилди. Иккинчиси эса каркидон ва филлар расмлари билан безалди. “Кўплаб жониворлар, хусусан, Африка филлари, каркидонлар, йўлбарслар ва ўрмаловчилар йиртқич жониворларнинг ноқонуний савдоси авж олгани боис жиддий босим остида қолмоқда”, - таъкидлади авиакомпания раҳбари Тим Кларк.

У дунё глобал инқирозга кираётганини ва ҳар бир киши имкониятлари доирасида унга ёрдам бериши лозимлигини таъкидлади.