Gmail мобиль дастури мобиль қурилмадан мактубга йўл-йўлакай тез жавоб беришнинг учта қисқа вариантини таклиф қилувчи Smart Reply функциясини олади, деб хабар берилмоқда Google’нинг расмий тадқиқотлар блогида.

Сунъий интеллект аввал олинган мактублар ва жавоблар негизида қисқа жумла билан жавоб бериш мумкин бўлган хабарни аниқлашга ҳаракат қилади ва бир тугма билан жавоб бериш мумкин бўлган вариантларни таклиф қилади. Жавобларнинг мақбул аниқлигига эришиш учун сунъий интеллектни узоқ вақт ўргатишга тўғри келади. Фойдаланувчиларнинг ўзлари ҳам бу жараёнга қўшилишлари мумкин. Smart Reply дастурининг инглиз тилидаги версиясини жорий ҳафтада Google Play ва App Store дўконлари орқали юклаб олиш мумкин бўлади.

Аввалроқ Google интернетда қидирувни амалга ошириш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштираётгани маълум қилинганди.