Уй-рўзғор учун техника  дўконининг тажрибага эга бўлмаган харидори учун кир ювиш машиналари кийим-кечаклар жойлаштириладиган олд қисми жиҳатидан бир-бирига ўхшайди: уларнинг барчасида ойнали люк бўлиб, у орқали барабанга ювилиши керак бўлган  кийимлар жойлаштирилади, ички деворида қўйилмалари мавжуд кир ювиш вақтида кийимларни айлантирадиган перфорлаштирилган барабан,  ушбу моторни айлантирадиган привод камарли мотор, кир ювиш кукуни солинадиган ҳаракатланувчи дозатор мавжуд. Тан олиш керакки, кўп ҳолларда бу ҳақиқат. Бироқ ишлаб чиқарувчи кир ювишга оид стереотипларни синдирмоқчи ва конструкциянинг ҳар бир элементи учун янги ечим топиш истагида бўлса, истеъмолчига бозорда тақдим этиладиган маҳсулотлардан фарқ қилувчи инновацион маҳсулот тақдим этилади. Intelius HW80-BD1626 кир ювиш машинасини яратган Haier компанияси буни амалга оширишга мувофиқ бўлди.

Бу моделдаги инновациялар кир ювиш воситаси солинадиган дозаторнинг ўзидаёқ намоён бўлади. Тан олинг – биз кўз билан чамалаймиз ва кўп ҳолларда буни аниқ амалга ошира олмаймиз. Ювиш воситасининг етишмаслиги эса кир ювиш натижасининг қониқарли бўлмаслигига олиб келади, дозани ошириб юборишнинг ҳам ҳеч қандай ижобий томони мавжуд эмас: биринчидан, кўп миқдордаги кир ювиш воситаси интенсив чайишдан кейин ҳам мато толаларида қолиб кетиши мумкин, иккинчидан сувда эримаган кир ювиш кукуни машинанинг гидравлик қисмида ҳам, канализацияга сувни оқизиш тизимида ҳам қолиб кетади, натижада бир кун келиб оқизиш тизимини тўсиб қўйиши мумкин. Ҳа албатта, ювиш воситасини бекорга сарфлаш тежамкорликка ҳам тўғри келмайди.
Haier Intelius HW80-BD1626 нинг янги моделида Smart Dosingдан фойдаланилади, мазкур технология ёрдамида кир ювиш машинаси ювиш учун қанча кукун кераклигини ўзи аниқлайди. Ташқи кўриниши билан ҳам дозатор анъанавийлардан фарқланади: унинг иккита ёндош контейнерлари (унга ювиш воситаси ва кондиционер солинади) эндиликда ёпиладиган қопқоқчаларга эга бўлди. Smart Dosing тизими ювишда яхши натижаларга эришиш учун кирлар ҳажмига қараб бу идишлардан автоматик тарзда керакли миқдорни олади.
Концентратланган ювиш воситаси ва ювиш кукуни бундан истиснодир – ундан фойдаланилганда Smart Dosing функцияси бекор қилиниши лозим. Жун, қора, оқ, болалар кийими ва бошқалар учун махсус ювиш воситаларидан фойдаланилганда кукунни бевосита барабанга солиш мумкин.

Шкив ва камарсиз
Haier янги кири ювиш машиналарининг барабанларининг айланишида учун техник қарор Smart Drive Motor™ - двигателнинг шкив ва камарсиз барабанга бевосита жойлаштирилишидан фойдаланилган. Бундай техник ютуқнинг афзаллиги – машина ишлаётган вақтда шовқин ва тебранишларнинг паст даражасидир, натижада машинанинг иши нафақат фойдаланувчи учун қулайлаштирилади, балки деталлар емирилишини пасайтириш ҳисобига хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради. Ишлаб чиқарувчи электромоторнинг бевосита приводига 12 йил кафолат бериши тасодифан эмас!
Intelius HW80-BD1626 моделининг ишлаш вақтида юқоридаги қопқоқ устига сув тўлдирилган стакан қўйилганда, кирларни сиқиш вақтида барабан тезликни дақиқасига 1600 та айланишгача оширишигача қарамай, сув тўкилмайди. Янги машинанинг шовқини ювиш вақтида 54 дБ(A) ва сиқиш вақтида 70 дБ(A)ни ташкил этади.
Бевосита приводнинг афзаллиги кир ювишнинг қисқа дастурини амалга оширишда аниқ намоён бўлади – унга ажратиладиган 15 дақиқадан бир сонияси ҳам анъанавий приводли барабанга эга бўлган машиналарда бўлгани каби тўхташ ва айлантиришни қайта бошлаш учун сарфланмайди.
Майда-чуйдалар бўлмайди!
Haier янги моделининг конструкциясида майда нарсаларга ҳам эътибор қаратилган: масалан бак светодиод ёритгич билан жиҳозланган, бу эса кир ювиш машиналари бозорида камдан-кам кузатиладиган ҳолатдир.
Ювишда яхши натижаларга эришиш учун кир ювиш машинасида Smart Detecting™ функцияси мавжуд, у ҳар бир кир ювиш жараёнидан олдин сувнинг қаттиқлик даражасини аниқлайди, шунга мувофиқ тарзда кир ювиш воситаси ва сувнинг етказилишини назорат қилади. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин – тасаввур қилинг, сиз янги уйга кўчиб ўтдингиз, сувнинг қаттиқлик даражаси эса аввалги истиқомат қиладиган жойингиздагидек эмас, мазкур функция машинангизга ишлашнинг янги шароитларига мослашишга ёрдам беради.
Яна бир функция Dual Spray эшик маҳкамлагичининг доимий тоза бўлишини таъминлайди. Ювиш вақтида ишга тушириладиган люк ойнаси ва манжетига тоза сувнинг икки оқими йўналтирилади, бу эса кийимларга айниқса чайқаш вақтида совун кўпиги тушмаслигига ёрдам беради.

Ювиладиган буюмлар жойлаштириладиган барабан ҳам янгича кўринишга эга. Оддий кир ювиш машиналарининг барабанида сиқиш вақтида кийим-кечакларда деформация ҳоллари ва перфорация тешикларининг жуда катта диаметри туфайли мато тузилишидаги зарарланишлар кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, барабан ишлаётган вақтида кирларни “айлантирадиган” оддий шаклдаги ушлаб олиш тизими буюмларга юқори механик таъсир ўтказади, бу эса ўта нозик матолар тузилишининг зарарланишига олиб келиши мумкин.
Haier янги кир ювиш машинасининг Wave-system барабани мазкур камчиликлардан ҳоли: перфорация тешигининг диаметри кикиналаштирилган ҳамда ўзгача ишланган: тешиклар қатори юқори бўлмаган масофада кетма-кет жойлаштирилган бўлиб, кирлар юмшоқ сирпанувчи ўзига хос “тўлқин”ни хосил этади. S шаклидаги ушлаб олиш тизими билан биргаликда матога бериладиган механик босимни пасайтириб, ювишнинг сифатини сезиларли даражада оширади. Энг нозик кийимлар ҳам шикастлантирилмайди ва сизга узоқ вақт давомида хизмат қилади.
Микроб ва доғлар учун тўсиқ
Haier кир ювиш машиналари одатдагидан кўра кўпроқ хизмат қилади – чунки унда АМТ бактерияларга қарши ишлайдиган инновацион тизим мавжуд бўлиб, антисептик полимер материаллардан фойдаланганлик ҳисобига люк (манжет)ларни маҳкамловчининг орасида ва ювиш воситаси солинадиган қути ичида моғор ва замбуруғларнинг пайдо бўлишининг олдини олади.
Немис институти WFKнинг MB4060\07A сонли ҳисоботида айтилишича: “АМТ маҳкамловчили муҳитда ўтказилган тест антисептик материалнинг моғор ва замбуруғларнинг олдини олиш хусусиятларини тасдиқлади...”. Haier кир ювиш машинаси люкини маҳкамловчиси оддий кир ювиш машиналариники билан таққосланганда, уч йиллик интенсив фойдаланилган кейин АМТ технологиясининг нақадар самарадор эканлигини исботлади.
Haier янги кир ювиш машинаси эгалари нафақат унинг бактерияларга қарши ҳимоя тизими, балки кийимлардан доғларни кеткизиш самарадорлигини ҳам сўзсиз юқори баҳолайдилар. Ўтказилган махсус тестларда лой, мева, вино, майса ва кофе каби ўзига хос доғларни кетказиш кўрсаткичи юқори фоизларни намойиш этган. Машина доғнинг муайян туридан келиб чиқиб, ювиш вақти ва ҳароратини автоматик тарзда танлайди.

Қўшимча қилиш жоизки, Haier Intelius HW80-BD1626 кир ювиш машинаси юқори тежамкорлик билан фарқланади: бозорда тақдим этилаётган кўпгина моделлардан илгарилаб кетган  А+++ – 40% энергия сарфлаш кўрсаткичи бу ҳақида далолат беради. Эндиликда сиз кир ювиш машиналарининг кўриниши жиҳатидан бир-бирига ўхшашлиги алмдамчи эканлигини билиб олдингиз – уларнинг орасида эътиборингизни албатта қаратишингиз лозим бўлгани мавжуд!

Реклама хуқуқи асосида.