Ҳиндистон Эронга 100 минг тонна темир йўл рельслари етказиб беради

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 1350

Ҳиндистон пўлат қуювчи компанияси SAIL’нинг маълум қилишича, у ўтган йили экспортчи сифатида чиқувчи Ҳиндистон давлат савдо компанияси STC билан тузган шартномасига кўра, Эрон темир йўллари учун 18 метрлик темир йўл рельслари ишлаб чиқаради.

Ҳиндистон савдо ва саноат вазирлиги вакилининг маълум қилишича, STC компанияси Эрон билан тузган шартномасига кўра, Эронни зарур бўлган пўлат маҳсулот билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Эронда темир йўл тармоғини кенгайтириш учун 3 млн тонна рельс маҳсулоти талаб этилади ва STC компания 100 минг тонна рельс экспорт қилади.

iran.ru нашрининг маълум қилишича, айни пайтда SAIL компанияси Ҳиндистон темир йўллари учун 13 метрдан 26 метргача узунликда рельслар ишлаб чиқаради. Бироқ компания Эрон учун керак бўлган 18 метрлик рельслар ишлаб чиқармайди ва Эрон буюртмасини бажариш учун хориждан қурилма импорт қилишга мажбур бўлмоқда. SAIL расмий вакилининг таъкидлашича, бундай қурилмалар хориждан, жумладан Австрия ва Германиядан сотиб олинади.

Ҳинд матбуотининг ёзишича, Эрон яқин 10 йил ичида ўзининг темир йўлларини модернизация қилиш учун 25 млрд доллар сарфламоқчи. Бу 2025 йилгача мамлакатдаги темир йўллар умумий узунлигини 15 минг километрдан 25 минггача ошириш имонини беради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар