Жанубий Кореянинг компанияси қимматбаҳо премиум машиналар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи янги бўлинма ташкил қилинишини айтди. Сеулда ўтказилган матбуот анжуманида корпорация раҳбари Чон Ий Соннинг таъкидлашича, бренд Genesis номига эга бўлади.

“Компания томонидан бундай қарорнинг қабул қилинишига сабаб битта – бизнинг мижозларимиз, - деди Ий Сон. – Genesis инсонга йўналтирилган муҳташам автолар ишлаб чиқаради”.
Янги бренд остида сотиладиган биринчи улов 2-авлод Equus седани бўлади. У ички бозорда EQ900, ташқи бозорда G90 номи остида сотилади. Унинг кенг оммага намойиши декабрда ўтказилади.

2020 йилга келиб бренд таркибида 6 модель, шу жумладан, йўлтанламас ва спорт-купе бўлади.
Дастлаб Genesis Hyundai Motor’нинг дилерлик тармоғидан фойдаланса, 2020 йилга келиб ўз тармоғини яратади.