Индонезиянинг Алор оролида 6,3 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берди.

Фавқулодда ҳолатлар бўйича Индонезия миллий бошқармаси томонидан маълум қилинишича, бу табиат ҳодисаси туфайли ҳалок бўлганлар йўқ. Зилзила туфайли аҳоли турар жойлари жиддий шикастланган.

"Бир қанча бинолар, шу жумладан атрофдаги энг катта черков биноси қаттиқ шикастланган, телефон кабеллари ишдан чиққан", дейилади хабарда.

Зилзила маркази Шарқий Тимор пойтахти Дили шаҳридан 83 км шимоли-ғарбида (6,8 балл) жойлашган.

Шу куни Индонезияда яна бир зилзила рўй берган: Ява оролидаги Жакарта (Индонезия пойтахти) шаҳрида қайд этилган кичик зилзила туфайли талофатлар катта эмаслиги айтилган.