Жаҳон банки Марказий Осиёда иқлим барқарорлигига 38 млн доллар йўналтиради

Иқтисодиёт 04 Ноябрь 2015 1724

Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши 3 ноябрь куни Халқаро тараққиёт уюшмасига Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш дастурининг биринчи босқичига 38 млн доллар маблағ ажратишга рози бўлди.
Банк матбуот хизматининг хабар қилишича, минтақавий дастурнинг биринчи фазаси доирасида Тожикистонга 9 млн, Ўзбекистонга 14 млн доллар ажратилади. Яна 15 млн доллар минтақавий фаолиятни амалга оширишга сарфланади. Икки йил давомида дастурга минтақанинг бошқа давлатлари ҳам қўшилади.

Дастурдан кўзланган мақсад минтақавий ҳамкорликнинг устунлик жиҳатларидан иқлим ўзгариши билан боғлиқ равишда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишда самарали фойдаланишдир. Жаҳон банкининг “Иссиқликни камайтиринг: янги иқлимий меъёрга қаршилик кўрсатиш” ҳисоботида таъкидланишича, Ўрта Осиё давлатларида бутун дунё бўйича ўрта кўрсаткичга нисбатан ҳаво исиши анча кучлироқ бўлади. Агар дунё бўйлаб ўртача ҳаво ҳарорати 4 даражага ўсса, минтақада бу кўрсаткич 7 даражани ташкил қилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар