Жанубий Суданда Россияга тегишли самолёт қулаши натижасида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 7232

Жанубий Судан маркази Жубадаги аэропортдан ҳавога кўтарилган юк самолёти аэропортдан 800 метр масофада қулаб тушди. Бу хабар Жанубий Судан ҳукумати, президент Атени Век Атени томонидан тасдиқланган.

Самолёт бортида беш нафар россиялик бўлган, уларнинг барчаси экипаж аъзолари эди. AirLive маълумотларига кўра, қулаган ҳаво кемаси — Россияга тегишли Ан-12 самолётидир.
Унинг айтишича, бортда жами 20 киши бўлган.

Воқеа жойидаги манбаларнинг хабарига кўра, ушбу ҳодиса туфайли ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ортиқ.

Дастлабки хабарларга кўра, самолётдагилардан икки нафари омон қолган ва улардан бири чақалоқ.

Кўпроқ янгиликлар