АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер “Теодор Рузвельт” ҳарбий кемасида малайзиялик ҳамкасби Ҳишомуддин Ҳуссайн билан биргаликда Жанубий Хитой денгизи яқинида рейс амалга оширади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айни пайтда рейснинг аниқ йўналиши борасида маълумот йўқ, аммо ушбу кема АҚШ ва ХХР ўртасида ихтилоф келтириб чиқарган ҳудудларни патруль қилиб келаётганлиги маълум.