Куба ҳукумати 326та лойиҳасини амалга ошириш учун 8,2 миллиард доллар сармоя киритадиган хорижлик инвесторларни қидирмоқда, дея хабар берди Reuters.

Ташқи савдо вазири Родриго Мальмьерка Гавана халқаро ярмаркасида мамлакат портфелини намойиш этди. Тақдим этилган лойиҳалар орасида ушбу давлат учун анъанавий бўлган спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш каби лойиҳалар ҳам, шунингдек, маҳаллий бозор учун юқори сифатли телевидение технологияларини етказиб бериш кўзда тутилган дастурлар ҳам ўрин олган.

Қайд этилишича, сармоядорларга катта миқдордаги танлаш имкониятини тақдим этиш орқали Куба ҳар йили энг камида 2 миллиард доллар хориж сармоясини жалб қилишни кўзлаган.
Мальмьерканинг таъкидлашича, мамлакат битта бозорга қарамликка ҳеч қачон қайтмайди ва диверсификация сари интилмоқда.