АҚШлик таниқли кинорежиссёр Квентин Тарантино ўзининг 24 октябрда баъзи полиция ходимлари ҳаракатларига қарши норозилик намойишида иштирок этгани билан боғлиқ можарога изоҳ бериб ўтди, деб ёзмоқда Los Angeles Times нашри.

Тарантино ўшанда қотилликни кўрганда индамай тура олмаслигини айтган эди. Лос-Анжелес полициясида адоватни қўзғовчи бундай нутққа йўл қўйиб бўлмаслиги, режиссёр эса полицияларни қотил деб атагани учун жавобгарликка тортилиши кераклиги айтилганди.

“Мен ҳеч қачон бундай демаганман. Мен ҳаттоки буни назарда ҳа тутмаганман”, деб айтди режиссёр ва полициячилар қотил эмаслигини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, “полиция зўравонлиги билан боғлиқ нохуш воқеалар”ни ҳал қилиш ўрнига, уни ёмон отлиқ қилишга ҳаракат қилинмоқда.

“Бу мени қўрқитиш учун қилинган. Менинг оғзимни ёпиш ва энг муҳими, баҳснинг бу томонини қўллаб-қувватламоқчи бўлган бошқа машҳур одамларга ишора бериш мақсадида қилинган”, деб айтди бир неча машҳур фильмлар режиссёри.

Аввалроқ Fox News телеканали бошловчиси Билл O'Рейли ўзининг кўрсатувида Тарантинонинг намойишдаги иштирокини кескин танқид қилган эди.