АҚШнинг Луизиана штатидаги Пончатаула шаҳрида Amtrak корпорациясига тегишли поезд юк автомобили билан тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда WDSU6 телеканали.
Ҳодиса натижасида поезддаги кишилар ва юк машинаси ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, юк машинаси бошқарилмайдиган жойдан ўтмоқчи бўлган.
Воқеа жойидан олинган суратларда поезд юк автомобили тиркамасини бўлиб ташлагани кўриниб турибди. Темир йўлдаги ҳаркат қайта тикланган.