Россиялик ва мисрлик мутахассислар А321 лайнерининг Мисрда қулаган жойида дастлабки кўрик ўтказишгандан кейин фалокат қурбонлари жасадларида мина-портлаш изларини аниқлашмади, деб хабар бермоқда Суд-тиббиёт экспертизаси марказидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

“Дастлабки кўрик ўтказилгандан кейин ҳалок бўлганлар жасадларида мина-портлаш излари аниқланмади”, деб айтди манба.

Аввалроқ кўрик жараёнида иштирок этган мисрлик суд-тиббиёт эксперти самолёт қурбонлари жасадларидаги жароҳатлар тавсифи самолёт ерга урилишидан аввал унда портлаш юз берганига кўрсатиши мумкинлигини айтган эди.