"Манчестер Сити” ва “Реал” клублари ушбу мавсумда Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финали масаласини муддатидан олдин ҳал қилишди.

Гуруҳ босқичининг 4-турида мадридликлар “ПСЖ”ни (1:0) кичик ҳисобда енгиб, 10 очко жамғарди. Парижликларда 8 очко, “Шахтер” ва “Мальме”да 3 очкодан. Эндиликда, қолган икки турда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар "Шахтер" ва "Мальме" "Реал"га ета олмайди.

“Манчестер Сити” эса “Севилья”ни (3:1) енгиб, 9 очко жамғарди ва плей-оффга чиқди. “Ювентус”да 8 очко бор ва “Севилья” ҳисобида эса 3 очко мавжуд.