Мельбурн ҳайвонот боғига кирган ёввойи тулки 14 пингвинни бўғиб ўлдирди

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 2733

3 ноябрга ўтра кечаси Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги ҳайвонот боғига кирган ёввойи тулки 14та кичик пингвинни бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда муассаса раҳбарияти маълум қилди.
“Биз тирик қолган 15 пингвинни хавфсиз жойга кўчирдик, - деди ҳайвонот боғи ишчиси Хенке. – Ҳодисадан жуда ташвишга тушдик.

Ўтган ҳафтада ходимларда ҳайвонот боғига тулки кириши мумкинлигидан шубҳаланишган эди. Бироқ на қўйиб чиқилган қопқонлар ва на видеокузатув камералари ёрдам берди. Ҳайвонот боғи майдони 22 гектарни ташкил этади. Кундуз кунлари тулкилар қалин буталар орасига яширинишади.

Ёввойи тулкилар Мельбурн атрофидаги шаҳарларга тез-тез келиб турса-да, ҳайвонот боғида жуда кам кўзга ташланади”.
Кичик пингвинлар танасининг узунлиги 30 сантиметр, вазни эса 1-1,5 килограммни ташкил этади. Мазкур қушлар Австралия, Янги Зелландиянинг жанубий қирғоқлари ва бир қатор оролларда яшайди.

Кўпроқ янгиликлар