АҚШ президентининг турмуш ўртоғи Мишел Обама Яқин Шарқдаги кучли қум бўрони сабабли Иорданияга сафарини бекор қилди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Қайд этилишича, унинг самолёти парвози “ноқулай об-шароити сабабли” қолдирилди.
Обама қизлар таълимини ривожлантириш бўйича ўз дастурини намойиш этиш мақсадида Қатардан Иорданияга учиши лозим эди, дея хабар қилинди.