Миср ҳукумати А321 самолёти қулаган жойда қидирув операцияси якунланганини эълон қилди

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 2524

Мисрда Россиянинг А321 самолёти қулаган жойда қидирув операцияси якунланди, деб хабар бермоқда Мисрнинг “Ал-Ҳаят” телеканалига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Миср ҳукуматининг расмий вакили  Ҳусам ал-Ковиш маълум қилди.

“Синай яримороли марказидаги қидирув-қутқарув операцияси якунланди. Миср ҳукумати энди барча умидни асбоблар кўрсаткичлари ва экипажнинг ўзаро суҳбатини ёзиб олувчи “қора қутилар” га боғламоқда”, деб айтди ал-Ковиш.  

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Мисрда самолёт фалокати оқибатлари ва тафсилотларини аниқлаштираётган Россия Тергов қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлатлараро авиация қўмитаси ва транспорт вазирлиги вакиллари билан штаб йиғилиши ўтказди. Бастрикин терговчиларнинг қилинган ишлар бўйича ҳисоботини тинглагандан кейин, “яқин икки кун ичида терговчилар ва криминалистларга самолёт қулаган жойда ишларни якунлашга кўрсатма берди”.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар