Мисрда ҳалокатга учраган А321 авиалайнерининг командири аслан ўзбекистонлик бўлиб чиқди

Жамият 04 Ноябрь 2015 18167

“Российская газета” нашрининг хабар қилишича, Мисрда ҳалокатга учраган А321 авиалайнерининг командири Валерий Немов 1967 йилда Тошкентда туғилган.
Келтирилган маълумотга кўра, у Ставрополда учувчиликка ўқиган. Сўнг Горький вилоятида, Норильскда, Сургутда ишлаган, 5 йил муқаддам эса Москвага кўчиб ўтган.

Унинг ота-онаси СССРнинг қулашидан сўнг Ўзбекистондан Россияга кўчиб ўтган ва Волгоград вилоятидаги Рудня қишлоғида истиқомат қилиб келган. Йилига бир неча марта Валерий онасини кўргани бу ерга келган. Шунингдек, пенсияга чиққанидан сўнг у шу қишлоқда яшашни режалаштирган.

“Валерий Немов болалигиданоқ осмондан бошқа нарсани ўйламасди, - эслайди унинг холаси Татьяна Петерсон. – Унинг Тошкентдаги хонаси самолётларнинг суратларига тўла эди. Ўқиши ҳам яхши эди. Унинг онаси Валентина Александровна ота-оналар мажлисларига боришни яхши кўрар эди, негаки у ерда фарзандини ҳар доим мақташар эди”.

Кўпроқ янгиликлар