Мисрнинг Шимолий Синай вилоятида жойлашган Эл-Ариш шаҳридаги полиция идораси қаршисида машинага ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, 4 ноябрь куни рўй берган бу теракт туфайли яна 10 киши тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган.