Россиянинг Мисрда ҳалокатга учраган А321 авиалайнери экипажининг барча аъзоларининг таналари аниқланди. Бу ҳақда суриштирув комиссияси Россия матбуотига хабар қилди.
“Айни пайтда 40 кишининг танаси танилди. Улар орасида экипажнинг барча аъзолари бор”, - маълум қилди комиссия иштирокчиси.

Таъкидланишича, қурбонлар идентификациясини қариндошлари эмас, “Когалимавиа” компанияси ходимлари ўтказган. Кейинчалик қолдиқларнинг генетик таҳлили ҳам ўтказилади.

3 ноябрь кечаси Москвада Бутунроссия суд тиббиёти экспертизаси институтида қурбонлар таналарининг генетик экспертизаси бошланган эди.