Москва шаҳрида ўзини банк ходими сифатида таништирган номаълум шахс 2 нафар мижозни фирибгарлик йўли билан алдаб, уларнинг 180 минг доллар миқдоридаги пулини ўзлаштирган. Бу ҳақда полицияга асосланиб, ТАСС нашри хабар берган.

"3 ноябрь куни Садово-Кудринскойдаги банкка 2 киши долларни рублга алмаштириш мақсадида келишган. Улар бу ерда ўзини банк ходими деб таништирган фирибгарга рўбару бўлишган ва бири 100 минг, иккинчиси 80 минг доллар миқдоридаги пулни унга тутқазишган. Фирибгар эса пулларни олиб, ғойиб бўлган", дейилади хабарда.

Айни вақтда ушбу ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилган ва жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Фирибгарнинг ташқи кўриниши банкдаги кузатув камераларида муҳрланиб қолган.