Назарбоев британиялик тижоратчиларга: келинг биргаликда пул топамиз!

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 2882

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Буюк Британияга ташрифи иккала давлат матбуотида кенг ёритилди. Чоп этилган фоторепортажларда унинг Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг Даунинг стрит-10даги уйида қабул қилиниши батафсил акс эттирилди.
Шундан сўнг ТИВ биносида Назарбоевнинг Буюк Британия бизнесменлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Назарбоев Қозоғистонга Британиядан ҳеч нарса керак эмаслигини таъкидлади.
“Биз сизларни фақат Қозоғистонга келиб, биргаликда пул топишга чақирамиз”, - таъкидлади у.

Қозоғистон етакчиси айни пайтда мамлакатда Британия капиталига эга 500 компания ишлаётганини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Қозоғистон делегацияси Остонада ўтадиган “Экспо-2017”да Буюк Британия вакилларининг иштирок этиши борасида келишувга эришди. Британия компаниялари Қозоғистон иқтисодиётининг турли йўналишларига пул тикиши юзасидан олиб борилган музокаралар натижасида 12 млрд доллар инвестицияга мўлжалланган шартномалар имзоланди.

Шундан сўнг Назарбоев журналистлар билан қисқа брифинг ўтказди.

Кўпроқ янгиликлар