Ноябрь ойи охирида Қирғизистон аҳолиси сони 6 млнга етади

Жамият 04 Ноябрь 2015 2852

Шу йилнинг ноябрь ойи охиригача Қирғизистонда аҳоли сони 6 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Миллий статистика қўмитаси демография бўлими раҳбари Рима Чинибоевага асосланган ҳолда КирТаг нашри хабар берган.

"Мен ҳозир аниқ маълумотларни кутаяпман, бир қанча кундан сўнг аниқ рақамларни келтиришим мумкин. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, қирғизистонликларнинг олти миллионинчиси шу ой охиригча туғилади", дейди у.

Унинг айтишича, 5 миллионинчи қирғизистонликнинг туғилгани 2002 йилнинг 27 августида қайд этилганди.

Маълум қилинишича, 2005 йилнинг 1 августи ҳолатига кўра, Қирғизистонда доимий яшовчилар сони 5 млн 964 минг киши бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар