ОАВ: А321 самолёти фалокатига “двигатель юзасида портлаш” сабаб бўлган

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 3258

Мисрнинг Синай яриморолида Airbus A321 самолётининг фалокатга учрашига двигатель юзасида юз берган портлаш сабаб бўлган: бундан фалокат сабабларини тергов қилиш давомида олинган маълумотлар дарак бермоқда, деб хабар бермоқда тергов комиссиясидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Al-Masry Al-Youm нашри. 

Нашр манбасининг айтишича, мутахассислар “қора қутиларни” ўқишни якунлашди ва биринчи натижалар 3 ноябрда халқаро тергов комиссияси йиғилишида тақдим қилинди.

Манба самолётнинг қулашига асосий сабаб сифатида “двигатель юзасида юз берган портлаш”ни айтди. Шу билан бирга портлаш сабабини қулаш жойи ва жасадларда қолган материалларни лаборатория тадқиқотлари ёрдамида ўрнатиш керак бўлади.

“Терговда ҳали ҳам теракт содир этилгани бўйича гумонлар қолмоқда. Жасадлар ва самолёт қолдиқларидан олинган намуналар портлаш теракт ёки двигателнинг техник носозлиги туфайли содир бўлганини аниқлашга ёрдам беради”, деб айтди нашр суҳбатдоши.

Кўпроқ янгиликлар