Путин Forbes талқини бўйича ер юзидаги энг кучли таъсирга эга инсон деб топилди

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 11299

Forbes журнали 2015 йилда такроран учинчи бор Россия президенти Владимир Путинни жаҳонда энг кучли таъсирга эга инсон сифатида талқин этди. Рўйхат 4 ноябрь куни омма эътиборига ҳавола этилди.

Рўйхатнинг иккинчи ўрнидан Германия канцлери Ангела Меркель, учинчи ўрнидан эса АҚШ президенти Барак Обама жой эгаллаган. Тўртинчи ўринни Рим папаси Франциск банд этиб турибди. Бешинчи ўрин ХХР етакчиси Си Цзиньпинга тегишли.

Кучли ўнталикдан Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс, АҚШ федерал захиралар тизими раҳбари Жанет Йеллен, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Google асосчиларидан бири Ларри Пейжлар ўрин олган. Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов рўйхатнинг 67-ўрнида қайд этилди.

Forbes талқини бўйича ер юзидаги энг кучли таъсирга эга инсон сифатида Путиннинг талқин этилишига “унинг измида бўлган ишларни ўз ихтиёрича бошқариши сабаб бўлган”. Нашрнинг маълум қилишича, Россияга қаратилган санкциялар, Украина шарқидаги вазиятлар, рублнинг қадрсизланишига қарамай мамлакат фуқаролари орасида Путиннинг обрўйи 89 фоизга ошган.

Кўпроқ янгиликлар