Божхона чегараларининг очилиши Қирғизистонда контрабанда ҳажмининг 5-6 баробарга ошишига олиб келди. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Матбуот анжумани чоғида етказувчилар уюшмаси раиси Гулнара Ускенбаева маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг асосий муаммолари контрабанда билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтди.

“Ҳар қандай товарларни ноқонуний олиб кирмоқдалар: қандолат маҳсулотлари, озиқ-овқат ва ҳоказо, - деди у. – Илгари биз контрабандани 2-3 фоизга баҳолаган бўлсак, ҳозир у энг камида 15 фоизни ташкил қилмоқда, яъни илгаригидан 5-6 баробарга кўпроқ”.